Ғазодаги ҳаво ҳужумида ҲАМАС ҳаракатининг юқори мартабали расмийси ҳалок бўлди
Исроилнинг Ғазо жанубидаги Хон-Юнис шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида ҲАМАСнинг сиёсий етакчиларидан бири Салоҳ ал-Бардавил ҳалок бўлди. Бу ҳақида «BBC» нашри хабар берди.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, Исроил томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида ҲАМАСнинг энг юқори мартабали сиёсий етакчиси ҳисобланган Ал-Бардавил ҳамда унинг рафиқаси ҳалок бўлган. Ҳозирча мазкур ҳужум оқибатлари ҳақида Исроил расмийлари ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Маълум бўлишича, Ал-Бардавил мамлакатдаги таниқли шахслардан бири ҳисобланиб, у доимий равишда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кўриниш бериб турган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Бардавил ҳамда унинг рафиқаси намоз ўқиётган чоғда уларнинг чодирига Исроил ракетаси келиб тушган. Мазкур ҳужумлар оқибатида Хон-Юнис ҳудудида 18 нафар, 24 соат ичида эса мамлакатнинг бошқа ҳудудларида 32 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
Маълумот учун, деярли икки ой давом этган ўт очишни тўхтатиш келишувининг биринчи босқичи якунлангач, Исроил ҳукумати ҳафта бошидаёқ Ғазо секторига кучли зарбалар беришни қайта бошлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг