Ғазода сулҳ эълон қилингандан бери 80 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди
ТАСС агентлигининг хабар беришича, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими кучга киргандан буён камида 87 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда анклав соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, сўнгги кунларда 311 киши жароҳат олган. Сўнгги сутка давомида Ғазо шаҳридаги шифохоналарга 13 нафар ҳалок бўлган фуқаронинг жасади келтирилган, улардан етти нафари Исроилнинг тўғридан-тўғри ҳужумлари қурбони бўлган.
2023 йил 7 октябрдан буён Исроил ҳарбий операциялари натижасида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 68 229 нафарга етган, 170 мингдан ортиқ инсон жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув 10 октябрь куни кучга кирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг