Ғазода бутун соғлиқни сақлаш сектори қулаган — Фаластинлик шифокор

16:12 19 Август 2024 Дунё
553 0

Дайр ал-Балаҳдаги Ал-Ақсо касалхонаси матбуот котиби доктор Халил ал-Дегран билан суҳбатлашди. Унинг айтишича, Исроил кучлари тинч аҳоли пунктларида қолаётган аҳолини нишонга олишда ва зарба беришда давом этмоқда.

«Кеча Исроил расмий кучлари тураржой биносини нишонга олди. Ушбу бинода бир оиланинг етти нафар аъзоси олти фарзанд ва уларнинг онаси ҳалок бўлган», деди у.

Унинг сўзларига кўра, қамал остидаги ҳудудларда 25 та касалхона ишламаяпти. Рафаҳнинг Миср билан чегара пункти 200 кундан кўпроқ вақт давомида ёпилганлиги сабабли касалхонада тиббий буюмларнинг тақчиллиги кузатилмоқда.

Касалхона ходимлари жароҳатланган беморларни энг асосий тиббий эҳтиёжлар билан таъминлай олмаяпти. Бу ҳудудда соғлиқни сақлаш тизими қулаганлигини англатади. Ал-Дегранга кўра, Исроил кучларининг Фаластин аҳолисини геноцид ва этник тозалашни амалга ошириш нияти аниқ.

Ҳудуддаги заиф беморлар ва чақалоқлар юқори даражадаги тиббий ёрдамга муҳтож. Ал-Ақсо касалхонаси ҳам ишдан чиқадиган бўлса, бир миллиондан ортиқ фаластинлик зарур тиббий ёрдамдан маҳрум бўлиб қолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер