«Газнинг таги бўлса қани, таги йўқда шунинг». Қумқўрғон тумани ҳокими қиш учун тезак ғамлашга чақирди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов бу йил қиш совуқ келишини айтиб, аҳолини таппи-тезак ғамлашга чақирди. Бу ҳақда у халқ депутатлари Қумқўрғон тумани кенгашининг 2025 йил 12 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги Х сессиясида гапирган.
Маълум бўлишича, сессияда Президент қарорлари ижроси, электр таъминоти ва жарималар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик каби масалалар муҳокама қилинган. Унга раҳбарлик қилаётган Анвар Нормаматов туманда «газнинг масаласи ечилгани», суюлтирилган газ етказиб бериб турилса, муаммо бўлмаслигини айтган. Унинг таъкидлашича, ҳудуддаги асосий муаммо электр энергияси билан боғлиқ.
«Мутахассислар томонидан бу йил қиш совуқ келади деган прогноз қилиняпти. Биз ҳам шунга яраша тайёргарлик кўришимиз зарур. Қор, ёмғир ёғган кунлари халқ қийналмаслиги керак...
Мана, оддий бир тезак, ҳозир ҳеч ким тезак қилмайди. Уйларга тезак, чалмаларни йиғиб, босиб, қишда қор ёғдими, иккита ташлаб қўйса бўладику. Нимага энди биз газ-газ деб қолдик? Тушунган бўлганларинг учун айтяпман, газнинг таги бўлса қани, таги йўқда шунинг», деган туман ҳокими.
Нормаматов, бундан ташқари, аҳоли пахта терими мавсумида турмуш шароитини яхшилаб олиши мумкинлиги ҳақида ҳам гапирган.
«Қаранг, ҳозирги замонни, бугун 100 кило пахта терса, унинг пули 100 минг, 200 минг сўм бўлади. Бир кунда бир халта ун. Бир киши ўн кун терса, агар оиласи билан терса, бир кунда беш-олти халта унни ишлайди», деган ҳоким.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг