«Ғарбий фронтда ўзгариш бор»: Москва Украинанинг бир қанча қирувчи самолётларини йўқ қилди
Фото: fonstola.ru
Россия Украинанинг марказий қисмидаги авиабазага ҳужум қилиб, бир нечта Украина қирувчи самолётларини йўқ қилди. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.
Россия Мудофаа вазирлиги Полтава вилоятидаги Миргород ҳаво базасини нишонга олганини айтди. Улар бешта Su-27 қирувчи самолётини йўқ қилганини ва яна иккитасига зарар етказганини даъво қилмоқда.
Москва ҳужумни акс эттиргани ҳақида видеоларни тарқатди. «Видеони тасдиқлаш имкони йўқ, чунки Украина ҳарбий-ҳаво кучлари ҳужумга изоҳ беришдан бош тортди», деб ёзди нашр. NASA сунъий йўлдош маълумотларига таянилса, ушбу ҳудудда ёнғин юзага келганини кўриш мумкин.
Украина учувчисиз самолётлар ва ракеталар ёрдамида Россия ҳаво базаларини нишонга олган эди. Миргород авиабазасига олдин ҳам бир неча маротаба зарба берилган. Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ матбуот котиби Юрий Игнат ҳужумни тасдиқлади, аммо Россиянинг етказилган зарар миқдори ҳақидаги даъволарига қарши чиқди.
Собиқ маъмурнинг таъкидлашича, Россия хабар қилганидек йўқотишлар оғир эмас. Таниқли россиялик ҳарбий блогерлар ҳам зарар ҳақида турли маълумотларни тақдим этган.
Аввалроқ Россияда Украина герби акс этган футболка кийиб юрган ўзбекистонлик жаримага тортилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг