Ғалабангиз муборак бўлсин ёш сайловчиларим

14:48 26 Июль 2022 Спорт
597 0

Куни кеча Жиззах вилоятининг «ЗОМИН» марказий ўйингоҳида Мини-футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати РАИСИ КУБОГИнинг Жиззах вилояти финал босқичи ўтказилди. Финал босқичида Жиззах шаҳрининг Турон МФЙ ҳамда Арнасой туманининг Янгибўстон жамоаларининг финал учрашуви. Ғолибликни эса 2:1 ҳисоби билан Жиззах шаҳрининг Турон МФЙ жамоаси қўлга киритди.

Ҳурматли Турон МФЙдаги ёш сайловчиларим!

Авваламбор Сизларни вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритганликларингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Мен сизларнинг бу йўлда маррани баланд олиб, ягона куч бўлиб, ҳаракат қилишингизга ва Республика босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритишингизга албатта ишонаман!

Мен сизлар билан ҳақли равишда фахрланаман!

Сизлар бунга албатта қодирсиз!

Ёшлар қудратли давлатимизнинг эртанги куни, янги Ўзбекистонимизнинг пойдевори саналади. Зеро, уларнинг соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишлари мамлакат истиқболини белгилаб беради. Шу маънода, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини ҳаётга жорий этишда Давлат хавфсизлик хизмати ҳам ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшиб келмоқда.

«Соғлом ёшлар - янги Ўзбекистон келажаги» шиори остида ўтказилаётган ушбу мусобақалар ёшларимизнинг ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун яна бир имконият саналади. Таъкидлаш лозимки, ДХХ Раиси кубогини ўтказишдан кўзланган мақсад ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Абдулазиз Хужаков

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер