Футболчиларимиз каби аҳолимизнинг катта қисмига ҳам осон пул топиш ёки айбдорни аниқлаб юқорига шикоят қилиш қулайроқ бўлиб қолди — А.Қодиров
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Муваффақиятсизликлар — хулоса қилиш эмас, айбдорни билиш учун керак.
Камчиликлар — эътироф этиш, муҳокама қилиш ва бирга ечим излаш эмас, бир-биримизни ҳақорат қилиш, ерга уриш ёки камситиш учун керак.
Футболчиларимиз каби, аҳолимизнинг катта қисмига ҳам ривожланишга имконият излашдан кўра, осон пул топиш ёки айбдорни аниқлаб юқорига шикоят қилиш қулайроқ бўлиб қолди...
Истаганингизча шикоят қилинг, ҳақорат қилинг, масхара қилинг... Ўзингиз ўзгармагунингизча атрофингиз ўзгармайди!
Миллий жамоамиз ҳам ҳеч қаерга бормайди!" деб ёзади депутат.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида гуруҳ ўйинларининг сўнггисида Саудия Арабистонига йирик — 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради ва мундиалга чиқиш имкониятини қўлдан бой берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг