Футбол: Ўзбекистон бешинчи, Эрон эса йигирма бешинчи совринини ютиши мумкин

10:31 18 Ноябрь 2025 Спорт
339 0

Бугун, 18 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган «Al Ain Cup» тижорий турнирининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон термаси билан куч синашади.

Ушбу ўйинда Эрон термаси ғолиб бўлса, форслар терма жамоа миқёсидаги 25-соврини қўлга киритган бўлади. Бунгача Эрон миллий жамоаси 3 мартадан Осиё Кубоги ва Осиё ўйинлари мусобақасида, 4 мартадан Ғарбий Осиё Футбол Ассоциацияси Кубоги, «LG Cup», «Minor Cup» ва «Eco Cup» турнирларида, шунингдек, 1 мартадан «CAFA National Cup» ва «AFC/OFC Challenger Cup» мусобақаларида чемпионликни қўлга киритган.

Агар баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонадиган бўлса, бу соврин миллий жамоа тарихидаги бешинчи бўлади. «Оқ бўрилар» шу вақтга қадар 1994 йилги Осиё ўйинларида, 2001 йил Малайзияда ташкил этилган «Merdeka Кубоги» мусобақасида, 2022 йил Наманганда ўтган «Наврўз Кубоги» турнири ва, албатта, жорий йили Тошкент ва Бишкек шаҳарларида ўтган «CAFA National Cup» мусобақасида ғолиб бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги «Al Ain Cup» мусобақаси финали бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер