Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари олдидан Австралия билан назорат ўйини ўтказади
Хабарингиз бор, шу йил июнь ойида футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2023 йилги Осиё кубоги қўшма саралаш баҳслари Саудия Арабистонида марказлашган ҳолда ташкил этилади.
Миллий термамиз Сингапур, Яман ва Саудия Арабистонига қарши ўйинларда ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Бўлажак ўйинларга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида ЎФА терма жамоалар бўлими ҳамда бош мураббий Вадим Абрамов тайёргарлик режасини тузиб чиқишди. Ушбу режалар билан терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров ЎФА матбуот хизматини хабардор қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бўлажак ўйинлар олдидан ўқув-машғулотлар йиғинини 21 майдан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағирларида бошлайди.
Сафар олдидан санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.
28 май санасида МТЖ делегацияси БААга жўнаб кетади ва 29 май куни Дубай шаҳрида Австралия миллий терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади.
Шундан сўнг, терма жамоамиз делегацияси Саудия Арабистонига йўл олади ва 7 июнь куни бўладиган Сингапур терма жамоасига қарши дастлабки учрашувга тайёргарликни бошлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг