Европа Иттифоқи Россия газидан тўлиқ воз кечиш санасини келишиб олди

15:07 03 Декабрь 2025 Дунё
97 0

Европа Иттифоқи Кенгаши ва Европарламент Россия табиий газини босқичма-босқич импортдан чиқаришга оид регламент бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда тегишли пресс-релизда маълум қилинди.

Келишувга кўра:

— Россия қувур газини Европа Иттифоқига етказиб беришга оид узоқ муддатли шартномалар 2027 йил 1 ноябрдан кечиктирмай тўлиқ тақиқланади.

— Россия суюлтирилган табиий гази (SPG) бўйича чекловлар эса 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Шу билан бирга, 2025 йил июнгача тузилган қисқа муддатли шартномалар учун ўтиш даври назарда тутилган:

— 2026 йил 25 апрелдан бошлаб Россия SPG импорти тақиқланади;

— 2026 йил 17 июндан бошлаб Россия қувур гази импорти ҳам тўхтатилади.

Чекловларга риоя этилишини таъминлаш учун импортга олдиндан рухсат олиш тизими жорий қилинади. Аризалар камида бир ой олдин топширилиши керак бўлади. Қоидалар бузилгани тақдирда жарималар қўлланади.

Еврокомиссия 2027 йил охиригача Россия нефтини импорт қилишни тўлиқ тақиқлаш бўйича ҳам янги қонунчилик ташаббуси билан чиқишни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер