Фуқароларнинг омонатга қўйган маблағини ўзлаштирган собиқ банк бўлими бошлиғи ушланди

12:23 19 Ноябрь 2021 Жамият
1639 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” туман филиали мурожаатига асосан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг чакана хизматлари собиқ бўлим бошлиғи Ж.т. 9 нафар фуқаронинг омонатга қўйиш учун топширган жами 566 млн. сўм нақд пулларини омонат ҳисоб рақамларига қўймасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?