Фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган «уддабуронлар» қўлга тушди
Жанубий Корея ва Словакия давлатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Наманган шаҳридаги хусусий бандлик агентлигининг норасмий ишчиси Тўрақўрғон туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, танишлари орқали уларни Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Шундан сўнг, ушбу шахс олдиндан минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолатда эса Наманган шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари ҳам мансабдор танишлари орқали ўз ҳамшаҳарини Словакия давлатига ишга юбориш эвазига 40 миллион сўм талаб қилиб, олдиндан виза чиқартириб бериш учун 600 АҚШ доллари ва 2,8 миллион сўм олган вақтида ушланган. Маълум бўлишича, ушбу шахс муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг