Фракция аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан қандай таклифлар берди?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида мамлакатимизда ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга доир қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар ижросида партия ва унинг депутатлик корпуси олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида илгари сурилган ташаббуслар атрофлича кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, мустақиллик эркин ва бахтли яшаш ҳуқуқи, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатларини таъминлашнинг бош омилидир. У халқимиз учун эркин, бахтли ва фаровон, ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт кечириш имконини берди. Юртдошларимизнинг барча соҳаларда ўз истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариши учун беқиёс имкониятлар яратди.
Истиқлол йилларида, айниқса, охирги олти-етти йилда улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Барча соҳаларда катта ўзгаришлар, янгиланишлар рўй берди. Хусусан, сўнгги 6 йилда юртимизда ялпи ички маҳсулот ҳажми 1,5 мартадан зиёд, тадбиркорлик субъектлари сони 2 карра кўпайди. Саноатдаги ўсиш 40 фоиздан ошиб, қисқа муддатда камбағаллик 2 баробардан зиёд қисқарди.
—Мустақиллик йилларида Ўзбекистон тубдан ўзгарди, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов. —Бугун юртимиз қандай катта ютуқ ва марраларга эришганининг тасдиғини англаш учун истиқлол йилларида қўлга киритилган натижаларга эътибор қаратиш ўринлидир. Бу аҳоли даромадларининг изчил ўсаётгани, одамларнинг шахсий уй-жой ва сифатли истеъмол товарлари билан таъминланаётгани, яшаш учун зарур инфратузилманинг кенгайиб бораётганида намоён бўлмоқда.
Муҳокамалар давомида давлатимиз раҳбарининг нутқида белгиланган вазифалар мамлакатдаги етакчи сиёсий куч сифатида ЎзЛиДеП ва унинг фракцияси зиммасига ҳам катта масъулият юклаши қайд этилди. Бу борада партия ва унинг парламентдаги фракцияси олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Фракция йиғилишида «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматларини кўрсатувчи нодавлат архивларнинг маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш талабини хабардор қилиш тартиб-таомилига ўтказишни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
Муҳокамалар давомида фракция аъзолари партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича бир қатор таклифлар берди.
Фракция аъзолари Дониёр Ғаниев, Нодир Жумаев ва Бахром Раҳмоналиевлар лойиҳадаги айрим нормалар юзасидан асосли саволларни ўртага ташлашди. Қонун ташаббускорлари берилган саволлар юзасидан жавоб берар экан, ҳужжат лойиҳасининг қабул қилиниши нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.
Қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар ва тортишувлардан сўнг қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг