Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳасини кўриб чиқди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Конституцияда кучли парламент, ихчам ва масъулиятли ҳукумат, мустақил ва адолатли суд тизимини барпо этишга қаратилган бир қатор янги нормалар ўз аксини топди. Парламент палаталарининг ваколатлари қайта кўриб чиқилиб, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида Олий Мажлис палаталарининг фаолиятини тартибга солувчи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштиришга қаратилган нормалар акс этди. Мазкур қонун лойиҳаси билан 13 та қонунга ва 1 та Кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Жумладан, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланмоқда. Ушбу қоиданинг киритилиши давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтиради.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Қонунчилик палатаси фракция раҳбарининг ваколатлари алоҳида моддада аниқ белгилаб қўйилмоқда. Парламент текширувини Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида тузиладиган биргаликдаги махсус комиссияси томонидан ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, Қонунчилик палатаси қўмиталарига Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботлари ва давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқи берилмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши янги таҳрирдаги Конституция нормаларини амалга оширишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидаларини Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясига мувофиқлаштиришга хизмат қилади.
Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини берди. Савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Йиғилишда фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг