«Формага 70 мингдан»: Қашқадарёда ўқитувчилардан мактаб формаси учун пул йиғишни буюрган мактаб директори жаримага тортилди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг формаси учун ўқитувчилардан пул йиғилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео жамоатчилик эътиборини тортди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ бериб, тегишли чоралар кўрилганини маълум қилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланишича, мактаб директори Ф.Ш. 2025 йилнинг 21 январ куни «Телеграм» гуруҳида ўқитувчиларга мурожаат қилиб, барча ўқувчиларга «жакет» сотиб олиш учун 70 минг сўмдан йиғиш кўрсатмасини берган. Директор ўз мурожаатида формаси бўлмаган ўқувчиларни мактабга киритмасликни, формасиз ўқувчининг унга керак эмаслигини билдирган.
Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан директорнинг бу ҳаракати тегишли тартибда баҳоланиб, 2025 йил 22 январда бошқарма бошлиғининг буйруғи билан мактаб директорига ўртача ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси белгиланди. Шунингдек, мактаб жамоаси билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, бундай салбий ҳолатларни такрорламаслик бўйича синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинган.
Маълумот учун айтиш мумкинки, мактаб формаси билан боғлиқ масалалар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сонли қарори асосида тартибга солинади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғига кўра, ўқувчиларни кийиниш маданиятига оид тавсиялар барча мактабларга етказилган ва ички тартиб-интизом қоидалари ишлаб чиқилган. Ушбу қоидаларда мажбурий тартибда пул йиғиш қатъиян тақиқланган.
Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим ташкилотларида ўқувчилардан форма учун пул йиғишни қатъиян қоралади. Расмий баёнотда бундай салбий ҳолатларни олдини олиш ва қонуний тартибни таъминлаш учун чора-тадбирлар кўрилиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг