Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари аниқ бўлди. Улар қанча мукофот олади?
Нейрон тармоқларни ўрганган америкалик Жон Жозеф Хопфилд ва британиялик Жеффри Хинтон физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари бўлди. Бу ҳақда «Guardian» нашри хабар берди.
Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти Принстон университетидан Жон Хопфилд ва Торонто университетидан Жефри Хинтонга берилди. Айтиш мумкинки, ушбу икки олим мукофотни замонавий сунъий интеллектнинг асоси бўлган нейрон тармоқлардаги тадқиқотлари учун қўлга киритишди.
Қайд этиш керакки, Нобель совриндорларининг изланишлари «Machine Learning» соҳасини сезиларли даражада ривожлантирди. Хусусан, бу кашфиётлар сунъий идрокларнинг маълумотларни қайта ишлаш ва мустақил ахборотлардан ўрганиш имконини берди.
Ғолиблар 11 миллион швед крони, тахминан 1 миллион 60 минг АҚШ долларига яқин мукофотни бўлишишади. Нобель қўмитаси уларнинг овозли ёрдамчилардан тортиб ўзини ўзи бошқарадиган автомобилларгача бўлган ҳамма нарсада қўлланиладиган бугунги сунъий интеллект тизимларига пойдевор қўйиш борасидаги ишларини юқори баҳолади.
Жон Хопфилд 1980 йилларда ахборотни инсон мияси каби таҳлил қила олиши мумкин бўлган нейрон тармоқнинг дастлабки шакли бўлган «Хопфилд тармоғи» ни ишлаб чиққанди. Ушбу модел мураккаб муаммоларни ҳал қилиш учун нейронларни тармоқларга қандай улаш мумкинлиги ҳақидаги концепцияни тақдим этганди.
«Чуқур ўрганишнинг чўқинтирган отаси» (godfather of deep learning) деб ном олган Жефри Хинтон сунъий идрокларга катта ҳажмдаги маълумотларни тушунишга ёрдам берадиган техникани ишлаб чиқиш орқали нейрон тармоқларда сезиларли ютуқларга эришган.
Аввалроқ, Статистика агентлиги чет эл капитали асосида ишлаётган корхоналар сонини очиқлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг