Фирибгарлар италиялик йирик тадбиркорларни сунъий интеллект ёрдамида чув туширди

16:12 10 Февраль 2025 Дунё
296 0

Италияда фирибгарлар сунъий интеллект ёрдамида ўзларини мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа амалдорлар сифатида таништириб, италиялик йирик тадбиркорларни чет эл ҳисоб рақамига пул ўтказишга кўндирди, деб хабар бермоқда «Bloomberg» нашри.

Маълум бўлишича, фирибгарлар Италия фуқароларини Эрон ва Суриядаги қамоқхоналардан озод қилиш учун пул тўлашни сўраган. Тадбиркорлар сунъий интеллект ёрдамида яратилган амалдорларнинг овозини фарқлай олмаган ҳамда фирибгарлар берган ҳисоб рақамга айтилган пулни ўтказиб юборган.

Ушбу фирибгарлик ҳолатини Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ҳам тасдиқлади.

«Шахси номаълум бўлган бир машҳур тадбиркор мен билан боғланмоқчи эканлигини айтди. Мен эса ўз телефон рақамимни қолдирдим. У қўнғироқ қилди ва қандайдир «генерал» унга телефон қилганини, шундан сўнг у катта миқдорда пулни «генерал» кўрсатган чет эл ҳисоб рақамига ўтказганини айтди», — дейди вазир Крозетто.

«Жабрланувчилар орасида Прада президенти Патрицио Бертелли, модельер Жоржио Армани, Пирелли & C. СпА ижроия вице-президенти Марко Тронкетти Провера ва Миланнинг «Интер» клуби собиқ эгаси миллиардер Массимо Моратти ҳам бўлган», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер