ФИФА Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг расмий тўпини тақдим этди

18:08 30 Март 2022 Спорт
1023 0

Фото: FIFA

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жорий йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг расмий тўпи суратини эълон қилди.

У «Al Rihla» номини олди. Бу араб тилидан таржима қилинганда «саёҳат» деган маънони англатади. Тўп Қатар маданияти, меъморчилиги ва байроғини ўзида акс эттирган.

Жаҳон чемпионати шу йилнинг 21 ноябрь — 18 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Ҳозирга қадар унда иштирок этадиган 27 терма жамоанинг номи маълум бўлди. 

Германия, Дания, Франция, Бельгия, Хорватия, Испания, Сербия, Англия, Швейцария, Нидерландия, Бразилия, Аргентина, Эквадор, Уругвай, Эрон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Япония, Канада, Сенегал, Гана, Португалия, Польша, Тунис, Марокаш, Камерун мусобақага саралаш баҳслари орқали йўл олди. Қатар эса мезбон сифатида иштирок этади.

Мусобақада жами 32 терма жамоа қатнашади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер