ФИФА илк бор саудиялик аёлни халқаро ҳакам этиб тайинлади

18:10 07 Январь 2023 Спорт
1289 0

Фото: arabiandaily.com

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) биринчи марта Саудия Арабистонидан бўлган аёлни халқаро ҳакам этиб тайинлашга қарор қилди. Бу ҳақда "Arabian Daily" хабар бермоқда.

Бу мақом Ануд Ал-Асмарийга берилди. У ўзидан ташқари Саудия Арабистонидан яна етти нафар эркак ҳакамни ўз ичига олган халқаро тоифадаги ҳакамлардан бирига айланганидан хурсанд эканлигини тан олди.

Ал-Асмарий эркаклар терма жамоаси ўйинида ишлашга тайёрми, деган саволга ҳам жавоб берди. У бундай тайинлов Саудия футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланмагунча бу ҳақда ўйлашни истамаслигини айтди.

34 ёшли Ал-Асмарий ҳакамлик фаолиятини 2018 йилда бошлаган. У бунгача 2019 йилда ташкил этилган Саудия Арабистони аёллар терма жамоасида бир қанча учрашувларни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтдиган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Германия ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги учрашувда (4:2) франциялик Стефани Фраппарт бошчилигидаги аёллар ҳакамлар бригадаси бошқарган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер