Фарғоналик китобхонлар учун муносиб туҳфа
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази мукаммал таъмирланиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда соҳа ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар ва фаол китобхонлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева ва бошқалар мамлакатимизда китобхонлик маданияти, ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида сўз юритиб, ушбу маърифат масканининг замонавий қиёфа касб этгани бунинг яққол тасдиғи эканлигини таъкидлади.
— Қарийб 14 миллиард сўм маблағ эвазига замон талаблари асосида таъмирдан чиқарилган зиё масканида китобхонлар учун барча қулайлик муҳайё этилди, — дейди марказ раҳбари Ҳуснияхон Шерматова. — Айни пайтда кутубхона 350 мингдан ортиқ ахборот-ресурс фондига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 300 нафардан зиёд ўқувчига хизмат кўрсатади.
Муҳташам кўринишга эга бўлган бинода Bookafe, 5 та ўқув зали, илмий-тадқиқот, болалар ва ўсмирларга хизмат кўрсатиш, нодир фотосуратлар бўлимларида жаҳон андозалари даражасида шароитлар яратилди.
Энг нодир китоблар алоҳида талаблар асосида сақланиши ва уларни мутолаа қилиш учун ҳам барча қулайлик мавжуд. Шунингдек, хорижий тилларда чоп этилган адабиётларни ўқиш учун алоҳида 60 ўринли зал, она ва бола хонаси ташкил этилди. Бу ерда масофадан туриб китоб ўқиш учун ҳам зарурий имкониятлар бор.
Умуман олганда, марказда турли маънавий-маърифий тадбирлар, анжуманлар ўтказиш учун барча шароитлар ҳозирланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг