Фарғоналик ҳамширалар Германияга ишга жўнатилиши режалаштирилмоқда
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Швейцариянинг Globogate Concept АG ташкилоти бизнесни ривожлантириш директори Йоханнес Мейерни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқотда фарғоналик ҳамшираларни Германияга ишга жалб этиш ва вилоятда тиббиёт коллежини очиш масалалари муҳокама қилинди. Globogatе Concept АG ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда Германияга ҳамшираларни ишга жалб этиб келади.
500 нафар ҳамширани Германияга ишга таклиф этиш учун Фарғонада немис тили курсларини ташкил этиш зарурлигини қайд этган Йоханнес Мейер, 10 ой давомида немис тили курслари бепул ўргатилиши ҳамда ушбу курсларда қатнашган ҳамширалар Германияга ишга жўнатилишини маълум қилди.
Шунингдек, компания немис стандарти асосида Фарғонада ўрта тиббиёт бўғини кадрларини тайёрлаш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Дастлаб Германия тажрибаси асосида ҳамширалар тайёрлаш кўзда тутилмоқда.
Вилоят ҳокими Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда Марғилон шаҳридаги Ибн Сино тиббиёт техникумида ўқув муассасасини ташкил этиш мумкинлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг