Фарғоналик аёлнинг Истанбулдаги шифохонада саратондан вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда 1985 йилда Фарғона вилояти Бувайда туманида туғилган Ўзбекистон фуқароси Ю.Рахматиллаева Истанбул шаҳрининг Бағжилар Давлат шифохонасида саратондан вафот этгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу хабарлар ёлғон эканлигини маълум қилди.
Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида, Туркияда вафот этган аёл Ўзбекистон фуқароси эмаслиги ва у томонидан ишлатилган Ю.Рахматиллаевага тегишли бўлган эски турдаги нобиометрик фуқаролик паспортидаги фотосурат қалбакилаштирилгани маълум бўлди.
Паспортнинг асл эгаси айни вақтда Ўзбекистонда ва соғ-саломат.
Ҳолат бўйича текширув ишлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг