Фарғонада япон боғи, меҳмонхона ва ресторанлар мажмуаси барпо этилади
Ботир МАДИЁРОВ/“Халқ сўзи”. Фарғона вилояти ҳамда Япония ўртасидаги ҳамкорлик кўламини ривожлантириш мақсадида ўтган йили вилоятда Ўзбекистон—Япония халқаро иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси ташкил этилганди.
Куни кеча Фарғона шаҳрида икки юрт тадбиркорлари иштирокида Фарғона—Япония иккинчи бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда кунчиқар юртдан 10 дан ортиқ йирик компания вакиллари бевосита иштирок этган бўлса, 30 дан зиёд компания раҳбарлари ўз мамлакатида онлайн қатнашди.
Таъкидлаш ўринлики, ўтган йилги форум натижасида Фарғона вилоятида япониялик тадбиркорлар томонидан 8 та лойиҳа шакллантирилиб, амалга оширишга киришилди. Бу галги форумга айнан ана шу лойиҳалар архитектор ва қурувчилари ташриф буюргани эътиборга лойиқ.
— Истиқболли лойиҳа доирасида вилоят марказида қад ростлаган замонавий Экошаҳар ҳудудида 3 гектар майдонда “Shogun city” япон боғи, меҳмонхона, ресторанлар мажмуаси қурилишини режалаштирганмиз, — дейди япониялик тадбиркор Окуда Такефуми. —Лойиҳа қиймати 15 млн. доллар бўлиб, бу ерда маҳаллий аҳоли ва хорижлик сайёҳлар учун муҳташам дам олиш маскани фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, форумда бир қатор япон инвесторлари иштирокчиларни вилоятда амалга оширилиши кўзда тутилаётган янги бизнес-лойиҳалари билан таништиришди. Ўз навбатида форум қатнашчиларига Фарғона вилоятининг инвестициявий, савдо-иқтисодий салоҳияти, вилоятда инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар бўйича тақдимот маросими ҳам ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг