Фарғонада шифохона ҳудудидан ер сотишга уринган шахс ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Фарғона вилоятида тадбиркорга шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдони ажратиб бериши эвазига 50 доллар олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Б.С. «B.F.» хусусий корхонаси раҳбари С.Н.нинг ишончига кириб, тадбиркорга Бағдод тумани Гулистон массивида янги қурилаётган марказий шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдони ажратиб бериши эвазига 50 доллар олгани аниқланган.
Б.С. ушбу пулларни қўлга киритганидан сўнг, яна, гўёки ер майдонининг кадастр ҳужжатлари тайёр бўлганини, ерни унинг номига расмийлаштириш учун қўшимча 3 минг доллар кераклигини айтган. Тезкор тадбир давомида мазкур шахс келишилган пулдан 1,5 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг