Фарғонада сайловга тайёргарлик қандай кетмоқда?
Фото: Ботир Мадиёров / Халқ сўзи
МДҲ сайловларни кузатиш миссияси штаби бошлиғи Евгений Козякнинг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида бир қатор учрашувлар ташкил этилди.
Халқаро кузатувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди. Е. Козяк, айниқса, округ сайлов комиссияси ҳузуридаги матбуот марказида ОАВ вакилларига яратилган қулайликларни алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, Фарғона шаҳрида жойлашган 67-, 95-, 88-сайлов участкаларида бўлиб, муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик ишларини яқиндан ўрганди. Участка сайлов комиссиялари раислари билан суҳбатлашди.
– Ўзбекистонда Президент ва парламент сайловларида бир неча бор иштирок этганман, – дейди Евгений Козяк. – Янги Сайлов кодекси олдинда турган сиёсий тадбирни янада юксак даражада, уюшқоқлик билан ўтказиш имконини беради. Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови мамлакатингиз ҳаётида янги тараққиёт йўлини бошлаб беришига ишонаман.
11-Фарғона округ сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиевнинг маълум қилишича,бу йилги сайловда 2 миллион 182 минг 24 нафар фарғоналик сайлаш ҳуқуқидан фойдаланади. Сайловчиларнинг 634 минг 586 нафарини 18-30 ёшдагилар ташкил этса, 141 минг 615 нафари биринчи марта овоз берувчи ёш авлод вакилларидир.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг