Фарғонада “права” олиб беришни ваъда қилган мансабдор ушланди

17:08 13 Сентябр 2025 Жамият
256 0

Фото: Прокуратура департаменти 

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказган тезкор тадбирда “Х.А.” НТТ автомактаби ходими Г.У. фуқаро Ж.М.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан “B., C.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1,5 минг долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?