Фарғонада маҳсулотлар “Масофавий электрон декларациялаш” тизими орқали экспорт қилинмоқда

13:28 10 Декабрь 2024 Жамият
139 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти божхона бошқармаси фаолиятини ислоҳ қилиш, соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш мақсадида сўнгги икки йилда 23 та янги ахборот тизимлари, 14 та электрон хизмат ва 9 та мобиль илова жорий этилди.

Айни жараёнда давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 27 апрелда қабул қилинган “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони муҳим дастуриламал бўлиб, очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари мустаҳкамланишини таъминламоқда.

Шунингдек, божхона расмийлаштирув жараёнларини янада тезлаштириш ҳамда коррупциянинг олдини олиш учун бошқарма қошида “Масофавий электрон декларациялаш” пости ташкил этилган.

— Янги тизим орқали декларациялаш хизмати юз фоиз масофавий шаклга ўтказилиб, экспортга жўнатилаётган маҳсулотларнинг логистика занжиридаги ҳаракати тўлиқ назоратга олинди, — дейди Фарғона вилояти божхона бошқармаси бўлим бошлиғи Муҳиддин Мансуров. — Бунинг самараси туфайли ходимларимиз маҳсулотлар учун тақдим этилган божхона юк декларацияларини тўлиқ масофадан туриб расмийлаштиради. Тадбиркорлар томонидан барча божхона юк декларациялари масофадан туриб тақдим қилинади.

Ўз навбатида, тадбиркорларга маҳсулотларни божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаш учун “электрон мурожаат” қилиш имкони яратилди. Бу ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисини аввалги тартиб бўйича вақт сарфлаб божхона постига бориши ва рухсат олиши каби амалиётлардан воз кечилишига олиб келди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?