Фарғонада Франция компанияси туризм маскани барпо этишни режалаштирмоқда

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти ҳокимлигида Франциянинг «Montagne et Neige Développement» (MND) компанияси ҳудудий директори Орхан Ширин билан учрашув бўлиб ўтди. Юзма-юз мулоқотда компаниянинг маҳаллий ҳамкорлари ҳам иштирок этди.
Айтиш жоиз, ушбу компания дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик туристик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширган. Самимий суҳбатда компания томонидан Фарғона вилоятида арқон йўл ва осма кўприкларни ўз ичига олган оммавий туризм маскани барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
— Айни пайтда «Чимён туристик зонасини қуриш» лойиҳаси доирасида эълон қилинган тендер ғолиби сифатида компаниямиз томонидан кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда, — дейди Орхан Ширин. — Бу борада Фарғона вилоятида ҳам туризм мажмуаси қуришни мақсад қилганмиз.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур туризм масканини сайёҳлик салоҳияти юқори бўлган ва «Ўзбекистон Швейцарияси» дея аталувчи Шоҳимардон ҳудудида бунёд этиш устида иш бошлашни таклиф этди. Дастлабки босқичда бош режа ишлаб чиқилиб, тасдиқланган бош режа асосида Европа банкларидан имтиёзли кредит маблағи жалб этиш бўйича музокаралар олиб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг