Фарғонада энг яхши ёш теннисчилар маҳалласи аниқланди
Фото: Халқ сўзи
Анъанавий «Маҳалла кубоги» республика турнирининг Фарғона вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.
Маҳаллаларда оммавий спортни янада ривожлантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида ўтказилаётган ушбу мусобақа энг чекка маҳаллалардаги 13-17 ёшли ўсмирларни ҳам қамраб олаётгани эътиборли жиҳатдир.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят маданият, соғлиқни сақлаш, спортни ривожлантириш бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада саралаш босқичларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўзаро куч синашди.
Қизғин беллашувлар якунида Учкўприк туманидаги «Учкўприк» МФЙ спортчи ёшлари биринчи ўринни қўлга киритди. Шу тариқа улар ушбу нуфузли турнирнинг республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қиладилар.
Шунингдек, Тошлоқ туманидаги «Чек» МФЙ жамоаси, Қўштепа туманидаги «Файз» ҳамда Қува туманидаги «Юзия» маҳалла фуқаролар йиғинлари ёш теннисчилари кейинги ўринларни эгаллади.
— Оммавий спорт мусобақалари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишига хизмат қилади, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бошқаруви раиси Баҳодир Юлбарсов. — Уларнинг барчаси чемпион бўлмаслиги мумкин, лекин соғлом турмуш тарзини шакллантиришда бундай спорт ўйинларининг аҳамияти беқиёс.
Бу мусобақанинг дастлабки саралаш босқичида вилоятдаги 897 та МФЙда истиқомат қилувчи 4 минг 400 нафардан зиёд йигит-қизлар ўзаро куч синашгани ҳамда 1 минг 794 нафар ҳаваскор теннисчилар шаҳар ва туман биринчилигида иштирок этганининг ўзи ҳам унинг қамрови нечоғли катта эканидан далолат беради.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг