Фарғонада 7 та ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда
Фарғона вилоятида қурилиш соҳаси ходимлари куни катта тантана сифатида нишонланди. Шу муносабат билан ташкил этилган байрам тадбирида вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, соҳада фидокорона меҳнат қилаётган қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва мутахассислар қатнашди.
— Президентимизнинг Ўзбекистон қурувчиларига байрам табригида қайд этилганидек, кейинги йилларда қурилиш индустрияси ривожи янги босқичга кўтарилиб, ушбу соҳа миллий иқтисодиётимизнинг драйверларидан бирига айланди, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ҳакимжон Долимов. — Айни жараёндаги ишлар кўлами Фарғона вилояти мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда.
Биргина жорий йилнинг ўзида вилоятда 834 та кўп қаватли уй-жой қурилиши, 3,5 триллион сўмлик иш бажарилиши режалаштирилган. Айни пайтда эса вилоятдаги 7 та ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этиляпти.

Давлатимиз раҳбарининг эътибор ва рағбати туфайли Қўқон шаҳрида 34,2 гектар майдонда Реновация дастури асосида 84 та кўп қаватли уйлар қурилиши жадаллик билан давом этмоқда. Марғилон шаҳрининг “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган 756 хонадонли, 10 та кўп қаватли уй-жой қурилиши якунига етказиляпти.
Мамлакатимиз миқёсида қурилаётган энг катта “Янги Ўзбекистон” массиви – Фарғона шаҳридаги Экошаҳар фарғоналик қурувчиларнинг янги давр, янги талаб ва эҳтиёжларга монанд ютуқлари тимсолига айланиб улгурди. 300 гектар майдонда бунёд этилаётган янги шаҳарча бугунги кунда вилоятнинг ўзига хос маданият, санъат ҳамда туризм марказига айланди. Бу йил Экошаҳарда яна 25 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилади.
Айтиш жоиз, жорий йилда вилоятда Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 866 миллиард сўм бўлган 107 та ижтимоий объект – мактаб, боғча, олий таълим муассасалари, ичимлик ва оқова сув тармоқлари қуриб битказилиши бу борадаги ишлар кўлами нечоғли юксак эканлигидан далолатдир.
Ботир МАДИЁРОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг