Фарғонада 10 та мактаб карантинга олинди
Айни кунларда Фарғона вилоятида коронавирус инфекцияси аниқланган 10 та умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёни масофавий ўқиш тизимига ўтказилди.
Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда Фарғона шаҳридаги 7, 15, 21, 22, 24, 37-умумтаълим мактаблари, чет тилларга ихтисослашган мактаб-интернат, вилоят кўзи ожиз болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат, Қувасой шаҳридаги 1 ва Олтиариқ туманидаги 41- умумтаълим мактабида ўқувчиларга таълим бериш тизими онлайн тартибда ташкил этиляпти.
Ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилган ҳар бир умумтаълим мактабида 14 кунлик карантиндан кейин ўқитувчи ва ўқувчилардан олинадиган тиббий тест натижалари асосида яна анъанавий ўқиш жараёнига қайтиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг