Фарғона вилоятидаги АГТКШ 27 700 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

20:31 06 Сентябр 2023 Жамият
390 0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Бош прокуратура ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида Олтиариқ туманида жойлашган «Н.И.Б» МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Хусусан, ушбу МЧЖга қарашли 46-сонли АГТКШда газ сарфини ўлчаш комплексига ўрнатилган «торайтирувчи» қурилманинг кириш-чиқиш қисмидаги газ жўмракларига давлатлараро стандарт талаблари (ГОСТ 8.586-2005)га зид равишда «прокладка» ўрнатилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ноқонуний ҳолат натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 5 млрд 542 млн сўм (5 млн 542 минг метр куб)ни ташкил этган.

Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги табиий газ 27 минг 700 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?