Фарғона вилоятида бирданига иккита автомобиль ёниб кетди
Фарғона вилоятида бир вақтнинг ўзида иккита автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 14 декабрь куни соат 20:00 да Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Аҳмад Яссавий кўчасидаги «Ёғду» кафеси олдида 1991 йилда туғилган «Damas» ҳайдовчиси «Cobalt» русумли автомашинани ўтказиб юбормай, чапга бурилиб кетган. Шундан сўнг тўқнашув содир бўлиб, натижада «Damas» автомобили ёниб кетган. Воқеа жойига ФВВ ходимлари етиб келиб, ёнғинни ўчиришди.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Damas» русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг