Фарғона вилояти ҳокимлигида хорижий ҳамда маҳаллий инвесторлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти ҳокимлигида Қўқон шаҳрида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган хорижий ҳамда маҳаллий инвесторлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда шаҳардаги 30 га яқин хорижий корхоналар раҳбарлари ва инвесторлар иштирок этди.

— Айни пайтда шаҳримизда 100 га яқин хорижий ва қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда, — дейди Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов. — Бу йил шаҳримизда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш мақсадида 104 миллион доллар ҳажмида хорижий инвестиция маблағлари жалб этилиши кўзда тутилган.
Истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун шаҳарда жойлашган махсус иқтисодий зоналарда зарурий инфратузилма тармоқлари тўлиқ шакллантирилган. Солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиш борасида ҳеч қандай муаммо йўқ.

Самимий мулоқот давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, ривожланишга тўсиқ бўлаётган баъзи муаммоларни ҳал этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди. Тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг