Фарғона саноат кўрсаткичи бўйича республикада энг охирги ўриндалиги айтилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Сўнгги етти йилда республика саноати 1,6 баробар ўсгани билан, Фарғона вилояти бу кўрсаткич бўйича республикада энг охирги ўринда бормоқда. Бу ҳақда Қува туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилишда айтиб ўтилди.
Вилоятдаги баъзи корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажми пасайгани, айримлари ишламаётгани, 3 та лойиҳани ишга тушириш 4-5 йилдан бери чўзилиб келаётгани танқид қилиниб, масъул раҳбарлар бундай корхоналарга ёрдамлашиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди.
Рўйхатга олинган тадбиркорларнинг муайян қисми фаолият юритмаётгани, айримларида эса айланма ва иш ўринлари қайд этилмагани «яширин иқтисодиёт»дан далолат бериши қайд этилди.
Мутасаддиларга бу ҳолатларни ўрганиб, «соядан» чиқишга кўмаклашиш топширилди.
Сўнгги етти йилда республика саноати 1,6 баробар ўсгани билан, Фарғона бу кўрсаткич бўйича республикада энг охирги ўринда.
Вилоят саноатининг ярми Фарғона ва Қўқон шаҳарлари, Учкўприк туманига тўғри келади.
Ўтган йилларда вилоятга киритилган ҳар бир минг доллар хорижий инвестиция солиқ тушумларини ўртача 207 долларга кўпайтирган. Лекин бу кўрсаткич бўйича Тошлоқ, Данғара, Ёзёвон, Риштон ва Учкўприк анча орқада.
Мутасаддиларга мева-сабзавот экспорти ва пахтани қайта ишлашда ҳам камчиликлар борлиги, бу борадаги режалар етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Таннарх баландлиги учун Фарғонадаги цемент заводларининг маҳсулотлари импорт билан рақобат қила олмаётгани қайд этилди. Оқибатда 10 та цемент заводи қувватининг учдан бирида ишлаяпти.
Бу вилоят ҳокими ўринбосарлари корхоналардаги таннарх ва энергия сарфини камайтириш бўйича ишламаётганидан далолат.
Шу йилни ўзида вилоятда 9 минг хонадонли 220 та кўп қаватли уй-жойлар қурилаяпти. Вилоятдаги 36 та темир-бетон корхонаси қуввати бу қурилишларнинг 50 фоиз эҳтиёжини қоплашга етади, холос.
Яъни, қурувчилар маҳсулотини бошқа вилоятдан олиб келаяпти. Шу муносабат билан йил якунигача темир-бетон корхоналарини кўпайтириш шартлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урди. Италияликлар футболчини «Ўзбек Месси»си деб атамоқда (+видео)
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг