Фарғона халқаро аэропортида хорижликлар учун Tax free тизими ишга туширилди
Фото: Халқ сўзи
Шу йилнинг 1 январидан бошлаб Фарғона халқаро аэропортида хорижий давлатлар фуқароларига Tax free – харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизими фаолият бошлади. Шу тариқа аэропорт ҳудудида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Солиқ сервис» давлат унитар корхонаси томонидан чет давлатлар фуқароларига амалга оширилган харидлардан қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш учун ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида Tax free хизмати шохобчаси ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, Tax free тизими мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги чакана савдо объектларида тегишли қарор билан тасдиқланган рўйхатга киритилган маҳсулотларга нисбатан қўлланилади.
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси мутахассиси Сарвар Ғиёсовнинг қайд этишича, қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш учун мурожаат қилаётган хорижий давлат фуқароси умумий қиймати камида 1 миллион сўм бўлган, Tax free тизими татбиқ этиладиган маҳсулотларни харид қилган бўлиши зарур.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг