“Фарғона” халқаро аэропортида йўловчиларга имконият кенгайтирилди
Фарғона вилоятига ўтган йили 3 миллион маҳаллий ва хорижлик сайёҳ ташриф буюрган эди. Бу йил ушбу кўрсаткични 3,5 миллион нафарга етказиш ва унинг 550 мингдан зиёдини хорижлик сайёҳлар ташкил этиши мақсад қилинган.
Айни жараёнда туризм маршрутларини кўпайтириш, мавжуд инфратузилмани яхшилаш доимий эътиборда. Хусусан, шу кунларда вилоятнинг ҳаво дарвозаси бўлган “Фарғона” халқаро аэропортининг учиб кетиш зали фойдаланишга топширилди. Эзгу мақсад ижобати учун 10 миллиард 240 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди.

— Ҳозирги кунда ҳафтасига 48 та авиарейс амалга оширилади, унинг 34 таси халқаро авиақатновлардир, — дейди “Фарғона” халқаро аэропорти ташувларни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Эркинжон Обидов. — Янги учиб кетиш зали ишга туширилиши ҳисобига соатига 250 та йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Шу тариқа аввал бир соатда 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатилган бўлса, эндиликда 600-650 йўловчига хизмат кўрсатиш мумкин.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида биринчи қаватда жаҳон андозаларига мос она ва бола хонаси, ногиронлиги бор шахслар учун қўшимча хизматлар ташкил этилди. Иккинчи қаватда эса замонавий хизматлар ва сервис тармоқлари фаолият кўрсатади.
Айтиш жоиз, жорий йилда сайёҳлар оқимни янада ошириш учун “Фарғона” халқаро аэропортидан туризм яхши ривожланган хорижий давлатларга бир неча янги авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Ботир МАДИЁРОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг