Фаластин Исроил билан музокаралар учун энг яхши вариантни маълум қилди
Фаластин БМТ, Европа Иттифоқи, Россия ва АҚШни ўз ичига олган «Яқин Шарқ тўртлиги» форматини Исроил билан музокаралар учун энг яхши вариант дея маълум қилди. Бу ҳақда Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдел Ҳофиз Нофал айтиб ўтди.
«Биз Квартет Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни учун энг яхши вариант деб ҳисоблаймиз», дейди Нофал. Дипломат Исроил-Фаластин можаросини ўта мураккаб масала деб атади ва уни ҳал қилиш учун «Яқин Шарқ тўртлиги» ишини фаоллаштириш, шу жумладан Москвада вазирлар учрашувини ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, элчи Россиянинг Исроил-Фаластин музокараларини Москвада ўтказиш бўйича ташаббусини мамнуният билан қабул қилди. Аммо Фаластин томони расмий таклифни ҳали олмаганлигини таъкидлади.
«Агар биз таклиф олсак, ушбу учрашувда иштирок этишга тайёрмиз», дейди Нофал.
10 май куни Ғазо секторида жойлашган Фаластиннинг «ХАМАС» ва «Ислом жиҳоди» гуруҳлари Исроилни ўққа тутишни бошладилар. Ўтган вақт ичида жами мамлакат бўйлаб уч мингдан ортиқ ракеталар отилган.
Бунга жавобан Исроил 5000 нафар заҳирадаги аскарни чақирган ва Ғазо секторига ҳаво ҳужумларини уюштирмоқда. Тўқнашувлар ҳали ҳам давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Фаластин-Исроил можароси бошланганидан бери ўн нафар исроиллик ва 220 нафар Ғазо сектори аҳолиси ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг