Факторинг хизмати тадбиркорларга қулайлик яратмоқда

Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Факторинг – корхонанинг дебиторлик ҳақдорлигини дисконт билан сотиб олиш дегани. Бугунги кунда Наманган вилояти банклари томонидан кўрсатилаётган шу каби ёрдамлар туфайли бир қатор корхоналар фаолиятини ривожлантирмоқда. Хусусан, Янги Наманган туманида сочиқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Nefertiti” масъулияти чекланган жамияти ўтган йили молиявий муассасанинг айни хизмати орқали ишлаб чиқаришдаги муаммосини муваффақиятли ечишга эришди. Ўшанда корхона молиявий ёрдамга муҳтож, лекин кредит олиш учун гаров мулки йўқ ҳолатга тушиб қолганди.
Тадбиркорлик жамоасининг вилоят ҳокимига мурожаати асосида бу ердаги ҳолат батафсил ўрганиб чиқилди. Шундан сўнг “Трастбанк“ хусусий акциядорлик банки Наманган банк хизматлари офиси томонидан корхонага гаров таъминотисиз 600 миллион сўм ажратилиб, факторинг хизмати кўрсатилди. Натижада МЧЖнинг иши юришиб кетди. 2024 йил якуни билан 2 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилишга эришилди. Ҳозирда бу ерда 40 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Меҳнат жамоаси янги йилни янада кўтаринки руҳ билан бошлади. Эндиликда йил давомида экспорт кўрсаткичини 3 миллион АҚШ долларига етказиш, қўшимча 20 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
— Бизнес тизимига кўрсатилаётган молиявий кўмак ўз натижасини бермоқда, — дейди Марказий банкнинг Наманган вилоят бошқармаси мутахассиси Азизбек Асқаров. — Биргина якунланган йилнинг ўзида банкларимиз томонидан 24 та тадбиркорлик субъектига 25,6 миллиард сўмлик факторинг хизмати кўрсатилиб, уларнинг иқтисодий ҳолати яхшиланишига амалий ёрдам берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг