Европанинг энг яхши ёш футболчиси маълум бўлди

19:30 15 Декабрь 2020 Спорт
1055 0

Фото: Getty Images

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳамда Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холлан Европанинг "Энг яхши ёш футболчиси" деб топилди.

“Tuttosport” хабарига кўра, Европанинг 21 ёшгача бўлган "Энг яхши ёш футболчиси"га бериладиган “Golden Boy” мукофоти Холланга топширилган.

"Бу мен учун катта муваффақиятга эришиш йўлидаги мотивациядир. Янги мақсадларга эришишни ҳамда олдинга интилишни истайман", деган ҳужумчи мукофот олганидан кейин.

Маълумот ўрнида, Эрлинг Холлан 2020 йилнинг январь ойида "Боруссия" клубига Австриянинг "Залцбург" жамоасидан 20 миллион евро эвазига ўтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер