Европада электр энергияси нархи кескин кўтарилиши кузатилмоқда
Сўнгги маълумотларга кўра, Европада электр энергияси нархи кескин кўтарилиши кузатилмоқда.
“Wall Street Journal” нашрининг хабар беришича, кучли шамол бўлмаганлиги сабабли Шимолий денгиздаги шамол электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қисқарган. Бу эса электр энергиясининг нархи рекорд даражада кўтарилишининг асосий омилларидан бўлган.
ICISнинг энергетика мутахассиси Стефан Константиновнинг таъкидлашича, мазкур ҳолат барча соҳа вакилларини ажаблантирган. Мутахассиснинг фикрича, “Агар келаётган қишда, талаб сезиларли даражада ошса, бу ҳақиқий муаммога айланади”.
Ҳозирда шамол тегирмонлари йўқотишларини қоплаш учун газ ва кўмир иссиқлик электр станцияларининг қувватлари ишлатилмоқда.
ICIS компанияси маълумотларига кўра, Буюк Британияда электр энергиянинг 1 МВт/соат нархи август ойининг бошидан буён деярли уч баробар, ўтган йилнинг сентябридан эса деярли етти баробар ошиб, 331 еврога етди. Бу эса, 1999 йилдан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Германияда бир МВт/соат нархи бир ой ичида 30 фоизга ошиб, деярли 130 еврога етган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг