Европа мамлакатлари тиббий ходимларининг жиддий танқислигига дуч келмоқда
Фото: Reuters
Европа мамлакатлари тиббиёт ходимларининг жиддий танқислигига дуч келмоқда. Қитъа мамлакатларида тиббиёт соҳасида икки миллионга яқин ишчи етишмайди. Бу ҳақда "Politico" нашри хабар бермоқда.
Нашр Европада соғлиқни сақлаш тизими қулашини башорат қилган. Шундай қилиб, Грецияда фавқулодда вазиятларга жавоб бериш хизматлари ходимларнинг етишмаслиги туфайли фавқулодда вазиятларга суст жавоб бериш бўйича огоҳлантирмоқда.
Англияда ўн минглаб ҳамширалар етишмаяпти ва бу борада рекорд миқдордаги бўш иш ўринлари ҳақида хабар берилган. Финляндияда етишмайдиган касблар рўйхатида ҳамширалик биринчи ўринда турибди. Португалиядаги туғруқхоналар шифокорлар етишмаслиги сабабли ёпилган. Францияда эса бутун аҳоли пунктлари шифокорларсиз қолмоқда. Чунки уларда нафақага чиққан шифокорларнинг ўрнига номзодлар йўқ.
«Шифокорларнинг этишмаслиги ҳақиқатан бор муаммо. Тиббиёт энди одамлар умр бўйи қолиши мумкин бўлган жозибали касб эмас, деган фикр бор. Ва бу ҳақиқатан ҳам келажакда соғлиқни сақлаш тизимларининг барқарорлигини хавф остига қўяди», дейди Европа шифокорлари доимий қўмитаси бош котиби, Европа бўйлаб шифокорлар вакили Сарада Дас.
Кўплаб ёш шифокорлар юқори даражадаги чарчаш ва бошқа руҳий саломатлик муаммолари туфайли ўз ишларини тарк этишди ёки кетишни ўйлашмоқда.
Масалан, жорий йилнинг апрель ойида Франция президенти Эммануэль Макронга ҳал этилмаган ижтимоий муаммолар рўйхати берилган. Унда Франция раҳбари мамлакатда яшаш нархи, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиши назарда тутилган. Чунки мамлакатда тиббиёт ходимларининг иш ҳақининг мисли кўрилмаган даражада оширилиши ҳам шифокорлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг