Европа Иттифоқи Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини зудлик билан етказиб беришга чақирди
Архив сурат
Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини зудлик билан етказиб беришга чақиришди. Бу ҳақда улар Брюсселдаги норасмий саммитда маълум қилди.
Бундан ташқари, Европа Кенгаши барча зарур ҳарбий ёрдам, жумладан артиллерия снарядлари ва ракеталарни етказиб беришни тезлаштириш ва фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Ғарб Украинага учувчисиз учиш аппаратларидан ҳимоя қилишда Исроил каби ёрдам бера олмаслигини тан олганди.
Олдинроқ, Украина президенти Владимир Зеленский яна бир бор ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари етишмаётгани маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Украина дронларни яхши ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга муваффақ бўлди, бироқ дронлар на ҳаво ҳужумидан мудофаа, на узоқ масофали ракеталарнинг ўрнини боса олмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг