ЕТТБ Ўзбекистондаги фармацевтика маҳсулотларининг етакчи дистрибюторларидан бирига 23 миллион долларгача кредит ажратади

11:15 19 Май 2023 Сиёсат
654 0

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистондаги фармацевтика маҳсулотларининг етакчи дистрибюторларидан бири “Meros Pharm” компаниясига 23 миллион долларгача кредит ажратади.

Кредит компанияга операцияларнинг географик қамровини кенгайтириш учун айланма маблағларга бўлган эҳтиёжни қоплашга ёрдам бериши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ЕТТБ “Meros Pharm”га малакали кадрларни тайёрлаш ва ўсиб бораётган аҳоли иш ўринлари етишмаётган ҳудудларда янги иш ўринларини яратишда кўмаклашади.

ЕТТБ билан биргаликда “Meros Pharm” ўзининг таркибий бўлинмаси таркибида логистика ва омборлар соҳасида зарур бўлган малакали кадрларни тайёрлаш бўйича янги ўқув марказини ташкил этади. Ушбу марказда ҳар йили компаниянинг 150 га яқин амалдаги ва янги ишга қабул қилинган ходимларининг малакаси ошириб борилади, бу эса уларнинг касбий даражасини оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистонда ЕТТБ асосий институционал инвесторлардан бири бўлиб, бугунги кунга қадар мамлакатдаги 135 та лойиҳага 4 миллиард евродан ортиқ сармоя киритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер