ЭТК юрисконсульти 64 миллионлик жаримани 9 миллионга қисқартириб бермоқчи бўлди

12:27 05 Ноябрь 2024 Жамият
179 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Андижон туманида электр энергиясидан ҳисобланган зарарни камайтирмоқчи бўлган ЭТК юрисконсультини қўлга туширди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний ҳолат аниқланган.

Қайд этилишича, Андижон тумани ЭТК «Куйган-ёр» бўлими юрисконсульти А.Ғ. тадбиркор С.З.нинг ишончига кириб, унинг «Оқ-ёр» МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича ҳисобланган 64 миллион сўм зарарни 9 миллион сўм эвазига камайтириб беришини айтиб, дастлаб 1 миллион сўмини қўлга киритиб, қолганини олиши керак пайтида ушланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?