Эътиборли бўлинг: бел оғриғи уч касалликдан хабар беради

11:35 29 Январь 2020 Дунё
52417 0

Фото: businessinsurance.com

Жанубий Африка Республикасининг Стелленбош университети олими белдаги оғриқ қандай касалликларни яшириши мумкинлигини маълум қилди, дейди “Mk.ru”.

“Агар бирор киши бел оғриғидан шикоят қилса, у саратон, остеоартрит ёки диабетдан азият чекаётган бўлиши мумкин” дейилади хабарда.

Бел оғриғи суяк саратонининг белгиси бўлиши мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, ичак, простата, ўпка ва кўкрак саратони ҳам кучли бел оғриғига сабаб бўлади. Бундай ҳолда, ўсимта метастазлари умуртқа суякларига тарқалади ва натижада бел оғриғи келиб чиқади.

“Яна бир хавфли ташхис бу қандли диабетдир”, дейди олим. Сўнгги тадқиқотлар натижаларидан маълум бўлишича, қандли диабет билан оғриган одамларда бел оғриғи хавфи 35 фоиздан кўпроқ. Олимнинг сўзларига кўра, диабет хасталигига чалинган беморлар кўпинча асаб ва қон айланишидаги муаммолар туфайли сурункали бел оғриғидан шикоят қилишади.

Бундай шароитда инсонлардан ўз саломатликларига эътиборли бўлиш ва мунтазам равишда шифокор назоратидан ўтиш тавсия этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?