Эски Ховостепа археологик ёдгорлигидан нималар топилган?
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Гарчи Сирдарё вилояти тап-тақир чўл — Мирзачўлни ўзлаштириш негизида ташкил этилган бўлса-да, унинг бағрида узоқ мозийдан хабар берувчи тарихий ва археологик обидалар бор. Хусусан, Ховос туманидаги Эски Ховостепа ёдгорлигининг тарихи минг йилдан нарига бориб тақалади. Бундан бир неча йил аввал айни археологик манзилгоҳдан ноёб тарихий ашё – Ҳумо қушининг яшил рангдаги тасвири туширилган чироқ болдоғи топилган эди.
— Ҳозир музейимизда сақланаётган қадимги чироқ дастасидаги Ҳумо қуши тасвири ушбу парранданинг азалдан эзгулик, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик рамзи бўлиб келганлигига далолат, — дейди Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси Анорбой Норқулов. — Бугунги кунда мазкур топилма музейимизнинг барча қизиқиб томоша қиладиган энг ноёб экспонатларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, музейда Эски Ховостепага оид яна кўплаб осори-атиқалар борки, булар — тақинчоқлар, тангалар, мис, сопол идишлар ва бошқа топилмалар.
Маълумот учун. Эски Ховостепа ёдгорлиги 1988-1989 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти Сирдарё археология отряди томонидан ўрганилган. Сўнгра 2003-2004 йилларда ёдгорлик ҳудудида милоддан аввалги III асрга оид девор қолдиқлари(шунга ўхшаш девор мил.авв. III асрга оид Самарқанд шаҳри яқинидаги Кўктепа ёдгорлигида учрайди) ва қадимги Фарғонадаги Эйлатан маданиятига хос, лекин маҳаллий кулоллар томонидан ясалган сопол идишлар топилган. Ушбу ёдгорликда 2014 йил олиб борган археологик тадқиқотлар натижасида эса мил.авв. II-I асрга оид Анахита ҳайкалчаси ҳам топилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг