Украина депутати АҚШнинг 28 банддан иборат тинчлик режасини эълон қилди
Фото: CNN
Украина Олий Радаси депутати Алексей Гончаренко ўзининг Telegram-каналида АҚШ томонидан ишлаб чиқилган, урушни тўхтатишга қаратилган 28 бандлик тинчлик режасини эълон қилди.
Режага кўра, Украина суверенитети тасдиқланади. АҚШ Киевга хавфсизлик кафолатларини беради ва айрим шартларни белгилайди. Шунингдек, мамлакатнинг нейтрал мақоми Конституцияда мустаҳкамланади, НАТОга аъзо бўлмаслик мажбурияти қайд этилади, Қуролли Кучлар сони чекланади ва ядро қуролига эга бўлмаслик статуси сақлаб қолинади.
Қрим, Донецк ва Луганск ҳудудлари де-факто Россия таркибида деб тан олинади. Херсон ва Запорожье эса тўқнашув чизиғи бўйлаб «музлатилган ҳудуд» мақомини олади. Режада Россия де-факто назорат қиладиган демилитаризацияланган буфер зона яратиш таклиф этилган. Томонлар куч ишлатиб чегараларни ўзгартирмаслик мажбуриятини олади.
Ҳарбий бандлар НАТО қўшинларини Украинада жойлаштиришни тақиқлайди. Альянснинг қирувчи самолётлари Польшада туради. Шунингдек, АҚШ–Россия қўшма хавфсизлик ишчи гуруҳи ташкил этиш ва Россия томонидан «ҳужум қилмаслик сиёсати»ни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш таклиф қилинган.
Режада Украинани тиклаш учун инвестиция пакети яратиш, Россиянинг музлатилган 100 млрд доллар активларидан фойдаланиш назарда тутилган. Бу маблағдан тушадиган фойданинг 50 фоизи АҚШга йўналтирилади. Европадан қўшимча 100 млрд евро ажратилиши ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, Украина тараққиёт жамғармасини тузиш таклиф этилади.
Россиянинг халқаро майдондаги мавқейига оид бандлар босқичма-босқич санкцияларни бекор қилиш, мамлакатни G8га қайтариш ва АҚШ билан узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни тиклашни ўз ичига олади.
Гуманитар қисмда «ҳаммани ҳамма эвазига» тамойили асосида асосий асирлар алмашинуви, оилаларнинг қайта бирлаштирилиши, таълимда бағрикенглик дастурлари жорий этилиши белгиланган.
Энергетика ва йирик объектларга оид бандларда Запорожmе АЭСни МАГАТЭ назорати остида қайта ишга тушириш, ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Россия ва Украина ўртасида 50/50 нисбатда тақсимлаш, АҚШ томонидан Украина газ инфратузилмасини тиклашда кўмак кўрсатиш кўзда тутилган.
Украинада тинчлик режаси имзоланганидан 100 кун ўтиб сайловлар ўтказилади ва урушда иштирок этган барча шахсларга тўлиқ амнистия берилади.
Режа имзоланиши билан дарҳол ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, тинчлик келишувига амал қилинмаслиги учун санкциялар жорий этиш белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг