Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

11:24 18 Ноябрь 2021 Жамият
11692 0

«Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди (690-сон, 17.11.2021 й.).

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари ва транспортни рўйхатдан ўтказганликка оид гувоҳномалар қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

— 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;

— 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;

— 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;

— 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?