Эрондаги намойишчилар орасида «Моссад» агенти ҳибсга олинди
Видеодан кадр
Эрон хавфсизлик кучлари пойтахт Теҳрондаги тартибсизликлар чоғида намойишчилар орасида фаолият олиб борган «Моссад»га алоқадор шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Эрон давлат телеканали «Press TV» хабар берди.
Полиция маълумотига кўра, мазкур шахс сўнгги кунларда тартибсизликларни бошқарган гуруҳлар билан яширин алоқада бўлиб, воситачи сифатида ҳаракат қилган.
Полиция душанба куни эълон қилган видеоларда исми ошкор этилмаган шахснинг айрим иқрорлари келтирилган бўлиб, у «Моссад» билан боғлиқ тузилмалар томонидан қандай қилиб жалб этилгани, тайёргарликдан ўтказилгани ва алоқа ўрнатилганини тушунтириб берган.
Унинг сўзларига кўра, Германияда жойлашган ташкилот орқали ижтимоий тармоқлар воситасида ишга ёлланган. Instagram ва Telegram каби платформаларда фаоллиги ва «лайк»лари асосида шахслар танлаб олинган, уларга берилган топшириқларни бажаришда ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши айтилган.
Ҳибсга олинган шахсга қандай ускуналар харид қилиш ва нималарни тайёрлаш кераклиги бўйича кўрсатмалар берилган. У бозорларга бориб, шиорлар айтиш, видеолар олиш ва тайёр материалларни кураторларга юборишга топшириқ олганини билдирган. Кейинчалик эса унинг ҳаракатлари мобил телефон орқали назорат қилингани, барча тайёргарликлар масофадан туриб амалга оширилгани маълум қилинган.
Эрон полицияси раҳбари, генерал Аҳмадреза Раданнинг айтишича, тартибсизликларни интернетда ва жойида қўзғатган етакчиларга нисбатан мақсадли ҳибсга олишлар ўтказилган. Ушбу шахслар хориждан доллар кўринишида тўловлар олган ҳолда жамоатчиликни қўзғатган.
Мамлакатдаги тартибсизликлар декабрь охиридан буён миллий валюта қадрсизланиши ортидан кузатилмоқда. Расмийлар тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқи тан олинишини таъкидлар экан, фуқароларни хориждан қўллаб-қувватланаётган тартибсизликларга қарши ҳушёр бўлишга чақирди. Олий раҳбар Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий қонуний талаблари бор норозилар билан мулоқот қилиш зарурлигини айтди, бироқ тартибсизликларга қатъий чора кўриш лозимлигига ҳам урғу берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг